Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг шикоят аризаси бўйича иқтисодий таҳлилчи ва блогер Отабек Бакировга қарши жиноят иши қўзғатишни рад этди. Бу ҳақда Отабек Бакиров ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.
“Бошқарма қарорига, хусусан, АОКАнинг Энергетика вазири шикоят аризасида кўрсатилган важлар мавжуд эмаслиги ҳақида тегишли экспертиза хулосаси, шунингдек, шикоятга сабаб бўлган пост ёзилганига 1,5 йилдан кўп вақт ўтганлиги асос қилиб...