АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатдаги илк атом электростанцияси қурилишида техник ҳамкорларни танлашда ўта эҳтиёткор бўлишга чақирди. Дипломат бу масалага Podrobno.uz нашри мухбирига берган интервьюсида тўхталган.
“Албатта, ҳамкорларни танлаш Ўзбекистоннинг ихтиёрида. Биз тадқиқот ва технологик ишланмаларда, шунингдек, техник ҳамкорларни танлашда ўта эҳтиёткор бўлишга ундаган бўлар эдик. Хавфсизлик ва бошқа масалаларда эътироф қозонган (техник...