Учинчи декабрь оқшомида Грузия пойтахти марказида полиция аксилҳукумат норозилик намойишини тарқатиб юборган. Улар норозиларга қарши сувотар ва кўздан ёш сиздирувчи газ қўллашган. Гувоҳлар тасвирга олган видеода ўқ овозларини эшитиш мумкин, тахминларга кўра, полициячилар намойишни тарқатиш учун резина ўқлардан фойдаланишган.
Озодликнинг “Эхо Кавказа” лойиҳаси хабарига кўра, полициянинг махсус топшириқлар бажарувчи отряди норозилар томонга Озодлик майдони томонидан ҳаракатланган....