Ўзбекистон 2030 йилга қадар 2 миллион гектардан ортиқ деградацияга учраган ерларни тиклаши керак. Бу масалага Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида COP16 конференцияси доирасида ўтказилган молиявий сафарбарлик бўйича вазирлар мулоқотида тўхталган.
“Охирги 5 йил давомида биз барқарор ер бошқаруви ва ўрмонларни барпо этиш бўйича ташаббусларга бир миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратдик. Ушбу...