Ўзбекистонда олти ой ичида аёлларга нисбатан қарийб 20 мингта маиший зўравонлик ҳолатлари бўлган – бу рақамни 2023 йилнинг июлида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев келтирган эди. Бу – аёлларга нисбатан зўравонлик статистикаси очиқланмайдиган Ўзбекистондаги сўнгги расмий маълумотлар.
Жамоат фаоллари муаммо ҳақида юксак минбарлардан гапирилгани билан вазият ўзгармаётганини айтишмоқда. Улар аёллар жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида кўрилмайдиган Ўзбекистон каби патриархал...