Ўзбекистонда давлатга хоинлик қилганликда айбланиб, 5,5 йилга қамалган ва шу йил июнида озодликка чиққан собиқ дипломат Қодиржон Юсупов 14 ноябрь куни 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари ассоциацияси маълумот тарқатди.
Хабарномада Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари ассоциацияси (AHRCA), Инсон ҳуқуқлари бўйича Хельсинки жамғармаси (HFHR), Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик (IPHR) ҳамда Норвегия Хельсинки қўмитаси (NHC) собиқ дипломатнинг оила аъзоларига...