Россиянинг Новосибирск вилояти расмийлари мигрантларга мактабгача таълим муассасалари ишлашни тақиқлашган. Бунга оид қарор губернатор Андрей Травников томонидан ноябрь ойи бошида имзоланди, дея маълум қилди Россия Ички ишлар вазирлигининг вилоят бошқармаси.
Чекловлар 2025 йилнинг 1 мартидан кучга киради. Бу чекловлар 2024 йил апрелидан буён амалда бўлган чекловларга қўшимча бўлади. Уларга мувофиқ, хорижлик фуқароларни такси ҳамда тамаки ва алкоголли ичимликлар сотадиган дўконларга ишга...