Аноним қолишини истаган фарғоналик йигит илк бор 12 ёшида гиёҳванд модда истеъмол қилган. Сўнгра у гиёҳванд модда ўрнига, дорихонада сотилиши тақиқланмаган дориларни ҳидлаш ва истеъмол қилиш орқали ўз ноодатий эҳтиёжини қондира бошлаган. Бу ҳолат шартли равишда “дорихона наркоманияси” деб аталади.