Чарлз III нинг аҳволи ёмонлашгани сабабли шаҳзода Гарри зудлик билан Лондонга учиб кетади.
Британия ОАВлари шаҳзода Гарри саратон ташхиси қўйилган отаси қирол Чарлз III билан телефон орқали суҳбатдан сўнг Лондонга учиб кетишга қарор қилгани ҳақида
хабар берди.
ОАВнинг маълум қилишича, шаҳзода рафиқаси, актриса Меган Маркл ва икки фарзанди билан яшайдиган АҚШдан зудлик билан уйига учиб кетади.
Шифокорлар Чарлз IIIда простата бези катталашгани сабабли операциядан кейинги текширув вақтида саратонни аниқлаган.