Ҳинд кино саноати вакиллари орасида 9 тилда бемалол сўзлаша оладиган машҳурлар борлигини биласизми?
Шоҳрух ХонФото: BollywoodtimeДунёнинг турли бурчакларида минглаб мухлисларига эга бўлган Болливуд қироли она тилидан ташқари яна учта: инглиз, урду ва каннада (дравид тили) тилида гаплаша олади. Бундан ташқари у немис тилини яхши тушунади.
Амитабҳ БаччанФото: BollywoodtimeУттар-Прадеш штатида дунёга келган Баччаннинг отаси ҳинд шоири бўлган. Актёр ҳинд, инглиз, урду ва панжоб тилларида гаплаша олади. Бундан ташқари бенгал тилини ҳам оз-моз билади.
Таапси ПаннуФото: BollywoodtimeТаапсига фильмларда турли тилларда гаплаша оладиган бир-бирига ўхшамаган қаҳрамонларни гавдалантириш жуда ҳам ёқади. У ҳинд, панжоб, тамил, телугу ва инглиз тилида бемалол гаплаша олади.
Кангана РанаутФото: BollywoodtimeАктрисанинг ёшлигида инглиз тилида яхши гаплаша олмагани карьерасига салбий таъсир қилган. Аммо Кангана ўзини қўлга олиб яхшилаб тил ўрганишга киришган. Бугунги кунда инглиз тилида бемалол сўзлаша оладиган актриса француз ва ҳинд тилини ҳам яхши билади.
АсинФото: BollywoodtimeКарьерасини Ҳиндистоннинг жанубий ҳудудларида бошлаган актриса фаолиятини кейинроқ Болливудда давом эттирган. Асин еттита: тамил, телугу, малай, инглиз, италян ва француз тилида сўзлаша олади.
Дипика ПадуконеФото: BollywoodtimeДипика Данияда бадминтон бўйича чемпион Пракаш Падуконенинг оиласида дунёга келган. Нафақат Болливуд, балки Голливуд фильмларида ҳам суратга тушган актриса ҳинд, инглиз ва тулу тилларини яхши билади. “Пику” фильмида суратга тушиш учун бенгал тилини ўрганишига ҳам тўғри келган.
Ваани КапурФото: BollywoodtimeВаани Капур тамил, телугу, инглиз ва ҳинд тилидан ташқари француз тилида ҳам гапира олади.
Айшвария Рай Фото: BollywoodtimeДунё гўзали Айшвария она тили — тулудан ташқари яна саккизта: ҳинд, бенгал, инглиз, тамил, маратхи, телугу, каннада ва урду тилларини яхши билади. Шунингдек, испан тилидан ҳам бир оз хабардор.
Видья БаланФото: BollywoodtimeАктрисалик маҳорати ва турли ролларни қойилмақом ижро қилиши билан яхши маълум бўлган Видья олтита: тамил, ҳинд, бенгал, маратхи, малай ва инглиз тилини билади.
Манба: daryo.uz