Маълумотларга кўра, президент Шавкат Мирзиёев ноябрь ойининг бошида Қозоғистонга боради. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 3 ноябрь куни Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг юбилей Х сессияси бўлиб ўтади. Қозоғистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, сессияда ташкилотга аъзо давлатлар: Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этади.
Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилотида кузатувчи мақомига эга бўлган Туркманистон ва Венгрия етакчилари ҳам унда қатнашиши кўзда тутилган.