Кеча Осиё чемпионалр лигаси биринчи турида «Навбаҳор» кичи сенсация қайд этгани сизга маълум. Жаҳоннинг энг машҳур спорт сайтлари ушбу учрашув ҳақида қуйидаги фикрда.
Marca: “Ал-Ҳилол» Осиё ЧЛдаги биринчи ўйиндан тирик чиқди, Неймар ишончни оқлай олмади. «Навбаҳор» ҳимояси бразилияликни ўйиндан узиб қўйди”.
Diario Ole: “Неймар Осиё Чемпионлар Лигасида дебют қилди, «Ал-Ҳилол» Ўзбекистоннинг «Навбаҳор» жамоасига қарши қўшиб берилган вақтнинг 10-дақиқасида ҳисобни 1:1 қилишга эришди”.
ESPN: «Ал-Ҳилол» Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасига қарши кечган ўйинда қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди”.
PostUnited: «Ал-Ҳилол» «Навбаҳор»га қарши 100-дақиқада дурангга эришди.»
Mundo Deportivo: «Неймар ишончни оқламаган ўйинда, «Ал-Ҳилол» «Навбаҳор»га қарши дуранг қайд этди”.