Жорий йилнинг 18 январь куни соат 15:20да Боёвут тумани «Қарапчи» МФЙ Она-юрт кўчасидаги 7-уйда тахминан ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ ҳодиса содир бўлган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида уйнинг 50 кв.м майдони ёнган, икки нафар фуқаро енгил тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган.
Воқеа жойга ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:28 да етиб бориб, ёнғин 16:30 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.