Қозоғистон парламенти депутатлари тегишли келишувни ратификация қилишни маъқулладилар.
Музокаралар бир неча йилдан бери давом этмоқда. Хулоса чиқаришдан аввал икки давлат ўртасидаги миграция жараёни таҳлил қилиниб, жиноятчилик билан боғлиқ вазиятга таъсири ўрганилди.
Экстрадиция қилиш учун маҳкумнинг ўзи ариза бериши ва унинг розилиги талаб қилинади. Ҳар икки давлат ҳам трансферга рози бўлиши керак.