Афғонистон – Покистон чегарасида “Толибон” ҳаракати томонидан тузилган Афғонистон қуролли кучлари аскарлари ва Покистон Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари ўртасида тўқнашув содир бўлди.
Хабарда айтилишича, Покистон билан чегарадош Қандаҳор вилоятининг Спин Болдак туманидаги Толибон қуролли кучлари қўмондони Муҳаммад Ҳошим Маҳмудга кўра, томонлар тўқнашувларни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Маҳмуд воқеанинг қўшимча тафсилотларини ошкор қилмаган.
Афғонистон-Покистон чегарасида сўнгги ҳодиса 11 декабр куни Спин-Болдак-Чаман ўтказиш пункти яқинида содир бўлган. ОАВ маълумотларига кўра, бунга бир гуруҳ афғонларнинг Покистон томонидан қурилган чегара тўсиқларининг бир қисмини бузишга уриниши сабаб бўлган. Шундан сўнг афғон чегарачилари Покистон ҳудудига миномётдан ўқ узган, натижада 6 киши ҳалок бўлган, 17 нафар тинч аҳоли вакиллари яраланган. Отишма пайтида бир покистонлик аскар ҳам ҳалок бўлган. Покистон қуролли кучлари жавоб ўқи узган. Республика Мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, отишма натижасида камида саккиз нафар афғон аскари ҳалок бўлган.
ТАСС