Турли байрам саналари муносабати билан нуронийлар, жумладан, соҳа фахрийлари ҳолидан хабар олиш суд тизимида ўзига хос анъанага айланган. Бош қомус қабул қилинганлигининг 30 йиллиги арафасида ҳам ўзининг ҳаёт тарзи, меҳнат фаолияти билан ибрат бўлган бир гуруҳ устозлар судьялар томонидан йўқланди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тегишли қарори билан соҳада кўп йиллар фаолият кўрсатган Алимжон Маматкулов “Суд фахрийси” кўкрак нишонига муносиб кўрилган эди.
Байрам олдидан Андижон вилояти суди раиси Талъатжон Мелибоев ҳамда бир гуруҳ судьялар устозни йўқлаб, мукофотни тантанали тарзда топширдилар.
А.Маматкулов ҳамда унинг оила аъзолари эътибор ва эътироф учун Судьялар олий кенгашига чексиз миннатдорлигини изҳор этдилар.