Фото: ЎФА Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Туркияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати чорак финалида Италияга қарши майдонга тушди. Ўзбекистон вакиллари Италия устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг 4-дақиқасида Ҳайдарали Турсунбоев ҳисобни очди. 19-дақиқада Қудрат Худойқулов жарима зарбасини голга айлантирди. 22-дақиқада Азизжон Азимов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни йириклаштирди. 26+1-дақиқада эса Умиджон Абдуҳалимов ҳам пенальтидан унумли фойдаланди. Иккинчи бўлимда Улуғбек Тошпўлатов ҳам гол муаллифига айланди. 46-дақиқада итальянлар ҳисобни қисқартирди. Шу тариқа, Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ярим финалга йўл олди. Чорак финалдаги Марокаш – Туркия баҳси ғолиби ярим финалда Ўзбекистон билан тўқнаш келади. Гуруҳ босқичида ўзбекистонликлар Польшани 3:1 ҳисобида, Испанияни 3:0 ҳисобида, Танзанияни эса 2:0 ҳисобида таслим этиб, плей-офф босқичига чиққан эди. Нимчорак финалда Колумбия терма жамоаси устидан 4:1 ҳисобида зафар қучган. Ампутантлар ўртасида Жаҳон Чемпионати Чорак финал Ўзбекистон – Италия 5:1 Голлар: 1:0 — 4 Ҳайдарали Турсунбоэв, 2:0 — 19 Қудрат Худойқулов, 3:0 — 22 Азизжон Азимов (пенальти), 4:0 — 26+1 Умиджон Абдуҳалимов (пенальти), 5:0 — 45 Улуғбек Тошпўлатов, 5:1 — 46 Винченцо ди Фазио.