Ўзбекистон давлат консерваторияси магистранти Гўзал Абдуллаева МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган танловда ёш олимлар сафидан жой олди.
Нур-Султан шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида «Энг яхши ёш олим-2022» халқаро танлови бўлиб ўтди. Унда Гўзал Абдуллаева ўзбек операси (М.Бафоевнинг «Ҳамса») таҳлилига бағишланган илмий мақоласи билан қатнашди.
Танлов натижаларига кўра, у “Санъат” йўналишида диплом, гувоҳнома ва кўкрак нишони билан тақдирланди.