“Пари Сен-Жермен”ни тарк этган Анхель Ди Мария ўз ҳамюрти Лионель Мессига янги мавсумда Неймардан 10-рақамли сўраб олишни маслаҳат берди. - Мен Леога кейинги мавсумда Неймардан 10-рақамни сўраб олишни айтдим. Неймар 11-рақамда ўйнаса ҳам бўлади. Месси дунёнинг энг зўр ўйинчиси ва ҳар доим 10-рақамда тўп тепиши керак, - деди Анхель ди Мария. Лионель Месси якунланган мавсумда 30-рақам остида ҳаракат қилди. Унинг статистикаси сўнгги 15 йилги фаолияти даврида энг паст бўлди. Аргентиналик юлдуз жами 34 та ўйинда 11 та гол ва 14 та голли пас узатди.