Tesla асосчиси Илон Маскнинг бойлигида жиддий йўқотиш юз берди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Маск Twitterни сотиб олиш фонида 29 миллиард доллар йўқотди. Натижада, миллиардернинг реал вақтдаги бойлиги 239,2 миллиард долларни ташкил этади ва у дунёдаги энг бадавлат одам бўлишда давом этади.
Маскнинг бойлиги Тesla акциялари нархининг қулаши туфайли қисқарди.
26-апрель куни Тwitter директорлар кенгаши миллиардернинг ижтимоий тармоқни 44 миллиард долларга сотиб олишини маъқуллагани ҳақидаги хабар ортидан 12 фоизга арзонлашган.