Давлат статистика қўмитаси 13 апрель кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди. Унга кўра, ўрганилган вақт давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича: суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 000—72 000 сўм; қўй гўшти (1 килограмм) — 55 000—85 000 сўм; картошка (1 килограмм) — 2 500—8 000 сўм; пиёз (1 килограмм) — 2 000—6000 сўм; сабзи (1 килограмм) — 1 000—6 000 сўм; тухум (10 дона) — 7 000—14 000 сўм; гуруч (1 килограмм) — 45 00—20 000 сўм; ўсимлик ёғи (1 литр) — 14 000—26 000 сўм; шакар (1 килограмм) — 8 600—14 000 сўм. Маҳсулотлар нархларида 30 мартдагига нисбатан ўзгариш кузатилган, хусусан, суякли мол гўшти (+2 000 сўм), қўй гўшти (+5 000 сўм) ва ўсимлик ёғи (+1000 сўм) қимматлашган.