Фото: GizmoChina Инсайдерлар олдинроқ iPhone 14 Pro янги датчик билан тақдим этилиши тўғрисида хабар берганди, афтидан 2022 йилги линейкада у пайдо бўлмайди. Перископик телеобъектив 2023 йилги iPhone’ларга ўрнатилиши кутилмоқда, деб хабар беради GizmoChina. Перископик камералардан ҳозирда бошқа брендларнинг смартфонларида кенг фойдаланилмоқда. Масалан, Huawei P30 Pro’га бу каби модуль 2019 йилда ўрнатилган. Apple ўз смартфонларга перископни ҳеч қачон қўшмаган, бироқ компаниянинг бу борадаги миш-мишлари бир неча йилдан бери бор. Энди эса у ҳақиқатга айланишни бошлади. The Elec нашри маълумотларига кўра, Жанубий Кореянинг Jahwa Electronics компанияси оптик барқарорлаштиргич узатмаларини ишлаб чиқариш бўйича янги заводни қуришга 155 миллион доллар сарфлайди. Ишлаб чиқариш линияси Apple буюртмалари учун махсус қурилмоқда ва узатмалардан узоқ фокусли объективларда, смартфонларда эса перископларда фойдаланилади. Перископик телеобъектив смартфон объективида узоқ масофада фокусни таъминлайди. Бундай камераларга датчикни линза остига бевосита жойлаштириш ўрнига призма ва махсус акслантирувчи кўзгу ҳамда ёруғликни сенсорга йўналтиришдан фойдаланилади. Суратга олиш вақтида датчик тасвирни 5 ёки 10 карра оптик яқинлаштириб, унинг сифати йўқолмаслигини таъминлайди.