Бугун, 27 январь куни соат 12:47 да Тошкент шаҳар Сергели тумани «Янги Сергели» МФЙ Сергели 8А-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 12:58 да етиб бориб, ёнғин соат 13:04 да бартараф этилди.
Ёнғин натижасида хонадоннинг 3 кв.м. майдонида ошхона жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.