Ўзбекистон ҳудудига 28—29 январь кунлари Эрон ҳудудларидан Каспий денгизи ва Туркманистон орқали нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда, деб хабар беради «Ўзгидромет». Қайд этилишича, 28—29 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, жумладан: 28 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида 17-22 метр/секундгача; 28 январда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида 17-22 метр/секундгача, айрим жойларда 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин; 29 январда Сурхандарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. 28—29 январда республика ҳудудлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.