Ўтган ҳафта давомида «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 1 858,7 млрд сўмлик товарлар сотилган.
Биржа савдоларида 2 434,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 609,0 тоннани ташкил қилди.
Ҳафта давомида биржа савдоларига 10 399,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва улардан 7 487,0 тоннаси, яъни 72,0% қисми сотилди.
Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 7 219,0 тонна пахта толаси сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 805,0 тоннани ташкил қилди.