2021 йилнинг 29 октябрь куни, ИИВ ЖҚББ бошлиғи номига 1996 й.т. А.Х. ариза билан мурожаат қилиб, 28 октябрь куни Қўйлиқ деҳқон бозорида жойлашган автотураргоҳга «Қўйлиқ-Оққўрғон» йўналишида киракашлик фаолияти билан шуғулланиш учун борган вақтида унга шу автотураргоҳда ишловчи «Гулчехра» исмли шахс ушбу йўналишда фаолият олиб бориш учун 200 АҚШ доллари беришинг керак, бермасанг бу ерда фаолият билан шуғуллана олмайсан деб ундан тамагирлик йўли билан 200 АҚШ доллари пул талаб қилаётганлиги ва «Гулчехра» исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Ушбу аризага асосан, ИИВ ЖҚББ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши кураш бўлими ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир натижасида 1967 й.т., муқаддам ЖКнинг 165, 277, 105 ва икки маротаба 168-моддалари билан судланган Г.Ю. аризачи А.Х.дан автотураргоҳда талаб қилинган 200 АҚШ долларини олган вақтда далилий ашёлар билан тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчи Г.Ю.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига юборилиб, Жиноят-процессуал кодекснинг 224-моддаси тартибида ушланди.
ИИВ ЖҚББ Уюшган жиноятчиликка ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими