Қашқадарё вилояти Косон туманида икки киши ўртасида келишмовчилик юзага келади. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 2021 йил 18 декабр куни соат 21:45 ларда Косон тумани “Қуйи Оброн” МФЙда яшовчи муқаддам судланган Ю.А. ҳамқишлоғи Т.Э. билан қишлоқдаги чойхонага келиб, овқатланиш жараёнида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бир-бирини ҳақоратлаб, жанжаллашиб қолади. Натижада сархуш йигитлар куч синашиш мақсадида ташқарига чиқади. Шу пайт Ю.А. ташқаридаги шашлик қўра ёнидаги стол устида турган пичоқни олиб Т.Э.нинг пастки жағига тиқиб олади. Натижада, Т. Э. олган оғир тан жароҳати туфайли вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ томонидан Yu.А.гa нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.