Ўтган ҳафтада Россия Федерациясининг Москва вилоятида оғир вазиятга тушиб қолган деҳқонободлик 66 ёшли Тошқул Худойбердиев ўз оиласига қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Тошқул Худойбердиев аҳволидан BBC ўзбек хизмати орқали хабар топган Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги жамоаси уни уйигача етиб олишини таъминлашди.