Фото: «Getty Images» Миллиардер Роман Абрамович «Boeing 787-8 Dreamliner» самолётини сотиб олди. Россиядаги энг қиммат хусусий самолётнинг тахминий нархи — 350 миллион доллар. Самолётни буюртмачининг талаби асосида жиҳозлаш 2019 йилда бошланган. «Flightradar» маълумотларига кўра, самолёт кеча, 18 декабрь санасида Базел (Швейцария)дан Москвага учиб келган. Иллюстратив фото Йўловчи ташувчи «Boeing 787-8 Dreamliner» самолётлари 250–330 одамни ўз бағрига олади. Абрамовичнинг янги лайнери эса, «Forbes» манбаларга асосланиб ёзишича, 50 йўловчига мўлжалланган (меҳмонлар, қўриқчилар, хизматкорлар шунинг ичида). Улкан самолётлардан хусусий бизнес-жет сифатида камдан-кам фойдаланилади. Дунё авиакомпанияларида бу каби самолётлар жами 250 тани ташкил этади.