2021 йилнинг 22 декабридан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 50 000 сўм ва 100 000 сўм бўлган банкнотлар муомалага чиқарилади. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Мазкур банкнотлар мавзуси “Буюк Ипак йўли” ҳамда Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг қадимий тарихига бағишланган.
50 000 сўмлик банкнотнинг ўлчами 147 х 69 мм. 100 000 сўмлик банкнот ўлчами эса 152 х 69 мм.Банкнотларнинг тўлиқф тавсифи билан Марказий банк сайтида таниша оласиз.
Марказий банк муомалага чиқарилаётган янги кўринишдаги қиймати 50 000 сўм ва 100 000 сўм бўлган пул белгилари бугунги кунда муомалада бўлган 2017 йил намунасидаги 50 000 сўмлик ва 2019 йил намунасидаги 100 000 сўмлик банкнотлар билан бир қаторда муомалада бўлишини алоҳида таъкидлади.