Шифокор Ахбор Аъзамов:
Оғиз бурчаги ёрилиши тиббиёт тилида ангулит деб аталади.
Оғиз бурчаги ёрилишига сабаб бўлувчи омиллар қуйидагилар:
– Оғизни нотўғри парваришлаш;
– Инфекциялар ёки жароҳат;
– Темир танқислиги анемияси;
– Қандли диабет;
– Ошқозон-ичак тизими сурункали касалликлари;
– Оғиз қуриши;
– Витаминлар (В гуруҳи, рух, темир) етишмовчилиги;
– Аллергия қўзғатувчи моддалар (косметика, тиш пастаси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва сақичда бўлиши мумкин).
Даволаш комплекс тарзда олиб борилади. Маҳаллий даво сифатида антисептик эритмалар, иммунитетни оширувчи воситалар, физиотерапия, тери ва шиллиқ пардалар тикланишини стимулловчи воситалардан фойдаланиш мумкин.
«Соғлом ҳаёт»