Тошкент вилоятида ўтказилаётган «хавфсиз ҳудуд» ва «хавфсиз тун» профилактик тадбирлари доирасида мавсум билан боғлиқ қатор жиноят ва ҳуқуқбузарликлар фош этилиб белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, 30 ноябрь куни соат 16:40ларда Янгийўл тумани ҳудудида Тошкент вилояти ИИББ ЙПХ инспекторлари ва Божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги назорат рейд тадбири ташкил этилган.
Тадбир давомида ҳайдовчи А.А. бошқарувидаги «Мерcэдес-Бенз» русумли юк автомобили тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида 24 дона «9Д» номли, 168 дона «Волк» номли, 8640 дона «Солевой разбойник» номли ва 138 дона «Золотой песок» номли, жами 8 970 дона пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи А.А. ва аниқланган воситалар Божхона бошқармасига топширилган.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати