Маълум қилинишича, мазкур кўмак Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукумати ўртасида бепул ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш ҳақидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун доирасида амалга оширилади.
«Қозоғистон томони ҳарбий қуролларни автомобиль йўли билан Қирғизистоннинг Қўйтош қишлоғига етказиш харажатини таъминлайди ва ўз зиммасига олади. Қирғизистон томони олинган ҳарбий мулкни ҳам, ундан фойдаланиш ҳуқуқини ҳам учинчи шахсга бермайди», — дейди Қозоғистон мудофаа вазири Руслан Шпекбаев.
Шунингдек, Қозоғистон Тожикистонга ҳам «Бепул ҳарбий–техник ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги қонун доирасида қурол етказиб беради. Тожикистон–Афғонистон чегарасининг қўшни ҳудудларида хавфсизликни таъминлаш юзасидан қуроллар транспорт воситасида Жамбил вилоятининг Ўтар станциясидан Душанбе шаҳрига етказилади.
«Тожикистонга ҳарбий техника топширилиши Қозоғистоннинг жанговар тайёргарлиги ва мудофаа қобилиятига таъсир қилмайди, чунки ёрдам республика қуролли кучлари амалдаги маблағининг ортиқча заҳираси ҳисобидан кўрсатилмоқда», — деган мудофаа вазири ўринбосари.
Шунингдек, у ҳамкор давлатларга ҳарбий–техник ёрдам кўрсатиш бутун минтақа хавфсизлиги учун жуда муҳим масала эканини таъкидлаган.
РБК