Испания Ла Лигаси 10-туридан ўрин олган "Барселона" - "Реал" учрашуви якунига етди. Унда "қаймоқранглилар" 2:1 ҳисобида зафар қучди. 32-дақиқада Давид Алаба узоқ масофадан йўллаган "пушка"си орқали ҳисобни очди. Ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқада Лукас Васкес иккинчи голни киритди. 97-дақиқада Серхио Агуэро ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди. Ушбу ғалаба натижасида "қаймоқранглилар" очколари сонини 20 тага етказиб олди ва пешқадамга айланди. 15 очко жамғарган "кўк-анорранглилар" онлайн жадвалда 8-поғонани банд этган. "Барселона" - "Реал" 1:2 Голлар: 0:1 – 32 Алаба, 0:2 – 90+3 Лукас Васкес, 1:2 – 90+7 Серхио Агуэро. "Барселона" – тер Стеген, Мингеса (Коутиньо, 46), Пике, Эрик Гарсия, Альба, Бускетс, де Йонг (Серджи Роберто, 77), Гави (де Йонг, 85), Дест, Депай, Фати (Агуэро, 74). "Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Модрич, Кроос, Каземиро, Васкес, Бензема, Винисиус Жуниор, Родриго (Вальверде, 72). Огоҳлантиришлар: Пике (58), Менди (80).