Шифокор Акбар Мадалиев:
Қон босими ва юрак фаолиятини уй ёки касалхона шароитида 24 соат давомида ўлчаб, қон айланиш тизимини баҳоловчи махсус ускуна бўлиб, уни СМАД аппарати дейилади. Бунда жиҳоз беморга улаб қўйилади. Бемор 24 соат давомида кундалик ишлари билан шуғулланиши мумкин.
⠀
Бу текширувдан қачон ўтиш керак?
– қон босимининг кўтарилиши ёки тушиши;
– тунда қон босимини кўтарилиши;
– кун давомида қон босимининг ўйнаши;
– юрак ритмини бузилиши;
– юрак етишмовчилиги;
– тез-тез кузатилувчи бош оғриғи ёки бош айланиши;
-юрак соҳасидаги нохушлик ёки оғриқ;
– ҳолсизлик, тез чарчаш;
– қулоқда шовқин;
– инсульт ёки инфаркт ўтказган беморлар;
– қандли диабет;
– ортиқча тана вазнига эга бўлиш;
– ҳомиладорликда қон босими ўйнаши каби ҳолатлар бўлса ва буларнинг сабабини аниқлаш мақсадида СМАД текшируви ўтказилиши лозим.
«Соғлом ҳаёт»