Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳоли таркиби эълон қилинди. 2021 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби тузиб чиқилган. Маълум бўлишича, унга кўра: меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар — 31,1 фоиз; меҳнатга лаёқатли ёшдагилар — 57,8 фоиз; меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар — 11,1 фоизни ташкил қилади.