Бўғим оғриқлари асосан қуйидаги касалликларда юзага келади:
-реактив артрит – бўғимларга таъсир қиладиган яллиғланиш касаллиги
-ревматоид артрит – тизза ва тирсак бўғимларига, оёқ ва қўлларга таъсир қилувчи аутоиммун касаллик.
-артроз – яллиғланишсиз келиб чиқадиган энг кенг тарқалган касалликларни назарда тутади.
-жароҳатдан кейинги артрит – ҳар қандай бўғимларга таъсир қилиши мумкин: елка, тўпиқ, сон, тизза
-остеоартрит – одатда 50 ёшдан ошган одамларда учрайди, чунки бу бўғимларнинг доимий стрессидан келиб чиқади.
Бўғим оғриғида қуйидаги дори воситалар қўлланилади:
-оғриқ қолдирувчилар
-гормонал препаратлар
-қон айланишини яхшиловчи препаратлар
-физиотерапия
-кальций препаратлари
Бўғим оғриғи сабабини аниқлаш мақсадида терапевт, ревматолог, травматолог мутахассисларига учрашиш лозим.
SoglomHayot