"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати жамоат транспорти (автобуслар)дан бир ой мобайнида фойдаланган йўловчилар сонини очиқлади (1-31 август ҳолатига кўра). Энг кўп фойдаланилган йўналишлар: 131- сонли йўналиш - 205 628; 24 - сонли йўналиш - 159 512; 147 - сонли йўналиш - 154 225. Энг кам фойдаланилган йўналишлар: 196- сонли йўналиш - 1 516; 113- сонли йўналиш - 6 570; 184 -сонли йўналиш - 8 242. Автобус русуми бўйича ташилган йўловчилар сони: Mercedes-Benz LF - 2 901 170; Isuzu - 2 412 062; Man - 1 536 421; Saz LE 60 - 701 071. 128 та йўналиш бўйича жами йўловчилар сони: 7 550 724.