Кобулдаги портлашдан сўнг олти киши касалхонага ётқизилди ва қуролли тўқнашув давом этмоқда, деб хабар беради Италиянинг «Emergency» нодавлат ташкилоти, унинг клиникаси Aфғонистон пойтахтида жойлашган.
«Биз ҳозиргача олтита беморни қабул қилдик», – дейилади ташкилотнинг твиттердаги хабарида.
Ташкилотнинг таъкидлашича, портлаш Кобулдаги клиника ташқарисида содир бўлган.
Aввалроқ, воқеа гувоҳининг РИA Новости агентлигига айтишича, Aфғонистон пойтахтидаги портлаш Эрон элчихонаси яқинида эшитилган.