Башар Ассад май ойида ўтган сайлов ғолиби сифатида 17 июль куни навбатдаги 7 йиллик ваколатга эга президент сифатида қасамёдга келтирилди. Мухолифат сайлов қонунбузарликлар билан ўтказилганини айтмоқда.
Қасамёд маросимида Ассад 2011 йилда бошланган фуқаролик уруши оқибатида мамлакатни тарк этган сурияликларни ватанга қайтишга чақирди. У ўз номзоди учун овоз берган фуқароларга миннатдорчилик билдирди.
Расман билдирлишича, Ассад Сурия ҳукумати назорати остида бўлган ҳудудларда 26 май куни ўтказилган сайловда 95,1 фоиз овоз олган. Бугунги кунда мамлакатнинг 60 фоиздан ортиқ ҳудуди ҳукумат назоратида.
Мамлакатда 2011 йилдан бери давом этаётган фуқаролар уруши оқибатида сурияликларнинг деярли 50 фоизи қочқинга айланган. Уруш даврида камида 500 минг куиши ҳалок бўлди.
БМТнинг маълум қилишича, бугунги кунда Сурияда қолган аҳолининг 80 фоизи қашшоқликда яшамоқда.