Жиғилдон қайнаши – тўш ортида юзага келадиган қизилўнгачнинг ачишиш ва ёниш ҳисси.
Сабаблари: қизилўнгач шиллиқ қаватининг яллиғланиши, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яра касалликлари, ошқозонда кислота миқдорининг ортиши, ҳомиладорлик токсикози, ҳомиладор аёлларда қорин ички босимининг ортиши, диафрагма чурралари каби касалликлар.
Қўшимча равишда: спиртли ичимликлар, аччиқ овқатларни кўп истеъмол қилиш, носоғлом турмуш тарзи, Аспирин, Ибупрофен каби дори воситалари, овқатланиб бўлгандан сўнг дарҳол ётиб олиш ва кўп таомланиш сабаб бўлиши мумкин.
Олдини олиш:
-Кунига ўртача 2 литр миқдорда сув ичиш
-Кунлик умумий овқатни 5-6 қисмга бўлиб, оз-оздан ва тез-тез истеъмол қилиш
– Овқатланиб бўлгач, ярим соат давомида уйқуга ётмаслик лозим.
«Соғлом ҳаёт»