Бугун, 14 май куни, Ўзбекистонга Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация ташриф буюрди, деб хабар бермоқда "Дунё". Тожикистон делегацияси 15 май куни Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилишида иштирок этади. Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳам ўрин олган. Ўзбекистон бош вазири матбуот хизматининг маълум қилишича, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.