Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Мерондаги фалокат муносабати билан шу ҳафтанинг якшанбасини мотам куни деб эълон қилди.
“Мерондаги фалокат — Исроил давлати бошига тушган энг оғир фожиалардан биридир. Мен якшанбани миллий мотам куни деб эълон қилишни сўрайман”, деди Нетаняху.
Эслатиб ўтамиз, бахтсиз ҳодиса Исроил шимолидаги Мерон тоғида ўтказилган “Лаг ба Омер” диний байрами вақтида содир бўлганди.