Бугун Суперлиганинг 6-тур учрашувларига старт берилди. Жумладан, “Металлург” сафарда “Қўқон-1912” меҳмони бўлди. Қўқондаги беллашув тақдирини 90+3' – дақиқада Саламат Қутибаев томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Шу тариқа бекободликлар сафардан муҳим ғалаба билан қайтадиган бўлди. Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин: