“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси жорий йил май ойидан бошлаб Тошкент – Рига – Тошкент йўналишида авиақатновларни қайта жорий қилади. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, рейслар ҳар ҳафта амалга оширилади.
Чет эл фуқаролари қуйидаги сабабларга кўра Ригага ташриф буюришлари мумкин:
1. Иш
2. Ўқиш
3. Оилага қайта қўшилиш
4. Тиббиёт мақсадлари
5. Вояга етмаган болаларни кузатиб бориш
6. ЛРда ДЙР (доимий яшашга рухсатнома)
7. Дафн маросими