Ўпкаси хаста кишилар ён-атрофидаги кишилар билан камроқ мулоқотда бўлиши, имкон қадар кўчага чиқмаслиги зарур.
Дарвоқе, баъзилар уйларига кварцли лампалар қўйишаётганини эшитяпман. Бундай лампалар вирусни умуман йўқотмайди. Аксинча, унинг ўрнига хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш керак.
20 сония давомида қўлларини ювиши, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиши даркор. Нафас олиш машқларини бажаришни ҳам канда қилмаслиги керак.
Ўпкаси хасталанган инсонлар бир кунда 4 маҳал оз-оздан, ўз вақтида таомлангани маъқул. Кўп ейиш, тўйиб овқатланиш мумкин эмас. Шўр нарсалар, ширинликлар ҳам зарарли.
Таомномадан кўпроқ оқсиллар ўрин олиши керак. Яъни:
творог;
яхши пишган гўшт;
кўкатлар;
қизил сабзи;
қизил лавлаги ва ҳоказо.