Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими иш юритувига, Беруний тумани Давлат солиқ инспекциясининг қарздор “Беруний пахта тозалаш заводи” акциядорлик жамиятидан солиқ инспекцияси фойдасига 442 млн. 361,6 минг сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор ташкилотга қарор нусхалари юборилиб, таништирилган ва ихтиёрий бажарилишини таъминлаш учун 15 кунлик муддат берилган. Шу билан бирга қарздорнинг “Агробанк” филиалидаги барча ҳисоб-рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномаси қуйилган ва шу орқали ундирувчи солиқ инспекцияси фойдасига белгиланган 442 млн. 361,6 минг сўм тўлиқ ундирилган. Натижада, навбатдаги ижро ҳужжатининг ижроси амалда таъминланганлиги боис мазкур ижро иши тамомланди.