Фото: АОКА Ўзбекистондаги барча мактабларда «Шахмат синфлари» очилади, 150 та ихтисослаштирилган шахмат мактаби ташкил этилади. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди. «Жорий йилда спорт мусобақалари сонини ошириш мақсадида давлат бюджетидан 100 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади. Ҳозирда спорт билан доимий шуғулланиш кўрсаткичи 19 фоиз бўлиб, 2021 йил якунигача бу кўрсаткич 25 фоизга етказилади. Турли ёшдаги ёшларни қамраб оладиган футбол бўйича ‘Чарм тўп’ бош вазир кубоги ўтказилади. Келгуси йилда 916 километрлик саломатлик йўлаклари барпо этилади. Маҳаллаларда 500 га яқин стритбол майдони, 355 та бадминтон майдони, қўшимча равишда 420 та мини-футбол майдони, 350 та кўчада воркаут майдончаси қурилади. 70 та жисмоний тарбия ва спорт муассасаси, 16 мингга яқин боғча ва 10 000 та мактаб жами 120 миллиард сўмлик бирламчи спорт жиҳозлари билан таъминланади», — дейди бош вазир ўринбосари.