Британиялик актёр Маркус Д’Амико вафот этди, дея хабар берди “Variety” марҳумнинг синглиси Мелиссанинг сўзларига таяниб.
Таъкидланишича, актёрнинг ўлимига пневмония сабаб бўлган. 55 ёшли юлдуз 16 декабрь куни вафот этган.
Актёр «Алиенист», «Супермен 2» ва «Оилавий иш» сериалларидаги роллари билан машҳурликка эришган.