2020 йил 18 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 806 (+131) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
5 нафари Наманган вилоятида,
11 нафари Фарғона вилоятида,
3 нафари Хоразм вилоятида,
24 нафари Тошкент вилоятида,
87 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафари,
Наманган вилоятида 3 нафар,
Фарғона вилоятида 11 нафар,
Хоразм вилоятида 3 нафар,
Тошкент вилоятида 25 нафар,
Тошкент шаҳрида 95 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 73 099 (+138) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 095 нафар бемордан 171 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.